

Боб Арум бошчилигидаги "Top Rank" компанияси билан шартнома имзолаган Абдуқаҳҳоров 30 март куни АҚШда япониялик Кейта Обарага қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун саралаш жанги вазифасини ўтаб беради.
Мазкур жанг ғолиби Майки Гарсия - Эррол Спенс тўқнашуви ғолибига қарши IBF чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Ўзингизни қизиқтирган саволларни ушбу хабар остида қолдиришингиз мумкин.
Энг яхши савол соҳибини Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг совғаси кутмоқда. Энг яхши саволни боксчимизнинг ўзи аниқлайди. Ғолибга совғани чарм қўлқоп устамизнинг ўзи топширади. Албатта, фотогалерея ҳам бўлади.




