UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  1 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади Янгиликлар

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади

Теглар :  қуръаПро лига
Хабарингиз бор, 12 сентябрь куни Про лигада 18-тур учрашувлари ўтказилди.

Айни вақтга келиб Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашувчи 4 та жамоа алоҳида ажралиб чиқди. Булар – “Нефтчи”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Олимпик”. Шунингдек, “Хоразм”, “Янгиер”, “Арал Самали” ҳамда “Шўртан” жамоаларининг қуйи тўртликдан жой олиши ойдинлашди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўрсатиб ўтилганидек, 18-турдан сўнг жадвал тенг икки қисмга бўлинади (икки клуб мусобақани муддатидан аввал тарк этгани инобатга олинган ҳолда). Бунда юқори тўртлик, яъни “А” квартети Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттиради ҳамда ҳар бир клуб ўзаро яна 3 та уй ва 3 та сафар — жами 6 та учрашувда майдонга тушади. Ўз навбатида қуйи тўртлик, яъни “B” квартетидан ўрин эгаллаган ҳар бир клуб ҳам ўзаро худди шу тартибда жами 6 та учрашувда майдонга тушади.

Бугун Futbol TV студиясида Про лига II босқичига қуръа ташланади. Қуръа ташлаш жараёнини соат 19:20дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Про лиганинг мавсум охирига қадар бўлган тақвими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. II босқичи ўйинлари кетма-кетлиги эса эртага умумлаштирилган ҳолда ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади. 


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика