Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Обод"га қарши ўйнайди

10 сен 2014, 10:13
10 кун давомида Дукентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб борган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Тошкентга қайтди.
Ушбу йиғин якунида ёшлар терма жамоамиз биринчи лига вакили "Обод"га қарши назорат учрашувини ўтказади. Белгиланган баҳс бугун 16:00 да ЖАР стадионида бўлиб ўтади. Шундан кейин жамоа аъзолари беш кун ўз клублари сафида бўлиб, 15 сентябрдан бошлаб яна навбатдаги йиғинини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›