

Дастлабки ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги баҳс Тошкентдаги "Жар" стадионида соат 14:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 терма жамоаси кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.



