

Иккала ўйин ҳам Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин бугун, 14 ноябрь куни бўлса, иккинчи баҳс 16 ноябрда куни бўлиб ўтади. Бугунги ўйин соат 14:00га белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 терма жамоаси кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.



