

Дастлабки ярим финал Австралия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида соат 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Иккинчи ярим финалда эса Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан баҳс олиб боради. Учрашув соат 21:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. ЎФА хабарига кўра, терма жамоамиз бугун тўлиқ оқ рангли либосларда, дарвозабонимиз эса қора формада ҳаракат қилади.
Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинга AFC қарорига кўра, мухлислар киритилмайди.



