Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кореялик рақибларга қарши ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
5 ноя 2022, 09:25
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида бугун Корея Республикаси U-20 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

Учрашув соат 15:00да пойтахтимиздаги "Локомотив" стадионида бошланади. 


Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Равшан Ҳайдаров мазкур йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этган: 

Дарвозабонлар — Отабек Боймуродов ("Пахтакор"), Ҳумоюншох Сайётов ("Металлург"), Асрорбек Кенжаев ("Чиғатой")

Ҳимоячилар — Диёр Ортиқбоев ("Пахтакор"), Иззатилло Пулатов ("Турон"), Миркомил Абдураззоқов ("Металлург"), Саидафзалхон Ахроров ("Турон"), Суннатилла Поёнов ("Пахтакор"), Жавоҳир Ўтамуродов ("Насаф"), Шоҳруҳ Мухсинов ("Бунёдкор"), Жаҳонгир Ўрозов ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар — Беҳруз Асқаров ("Пахтакор"), Шерзод Эсанов ("Андижон"), Ким Владимир ("Астория Уолдорф", Германия), Шаҳзод Раҳматуллаев ("Олимпик"), Азиз Холмуродов ("Олимпик"), Шаҳзод Неъматжонов ("Металлург"), Нодир Абдураззоқов (АГМК), Хислат Халилов ("Сўғдиёна"), Шаҳзод Акрамов ("Насаф")

Ҳужумчилар — Шаҳриёр Жабборов ("Пахтакор"), Пўлатхўжа Холдорхонов ("Олимпик"), Асад Жўрабоев ("Навбаҳор")

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia