Бугун Ўзбекистон U-17 термаси Японияга қарши ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2023, 08:12
Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Йигитларимиз гуруҳ босқичининг 1-турида Японияга қарши учрашув ўтказадилар.

Учрашув Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрининг “Ражамангала” стадионида, Ўзбекистон вақти билан соат 15:00да старт олади.

Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосларда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.


Терма жамоамизнинг гуруҳдаги ўйинлари рўйхати: 

1-тур, 17.06. Япония - Ўзбекистон

2-тур, 20.06. Ўзбекистон - Ҳиндистон

3-тур, 23.06. Вьетнам - Ўзбекистон

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia