UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  1 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Наманганда Гана билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Наманганда Гана билан ўйнайди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугунги баҳсда Гана миллий терма жамоасининг асосий таркиби иштирок этмайди. Сабаби кеча, 25 март куни Гана терма жамоаси Африка Кубоги саралаши доирасида ЖАР меҳмони бўлди. Ўзбекистонга эса Гана Б яъни иккинчи терма жамоа ташриф буюради. Гана Б терма жамоаси бош мураббийи Иброҳим Танко Ўзбекистонга 20 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Рўйхатда фақат Гана клубларида ўйнайдиган футболчилар жой олган: 



Гана Ўзбекистонга "B"дан пастроқ таркибда келганми?        




Вадим Абрамов эса Гана ва Ироқ билан ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни чақирган: 

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна").

Ярим ҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Ҳумоюнмирзо Иминов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь, Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон).


Кеча ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

"Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқишига ва узоқроққа боришига ишонаман. Осиё футболи мен учун янгилик эмас". Гана терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани          

Вадим Абрамов: "Гананинг қайси таркиби келса ҳам барибир кучли рақиб. "Мерседес"ни болалар уйига топширишга тайёрман" (тўлиқ)        



Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ГАНА
26 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Дайирбек Абдилдаев, Сергей Гришченко, Исмоилхон Толипжонов, Нурзутбек Аскат ўғли (барчаси Қирғизистон).
Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).



Кеча "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. 

Фото. Рашидовдан Тўхтахўжаевга "совға", Анзур Муродга қарши - Ўзбекистон МТЖ Гана билан ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказди    

Видео. Ўзбекистон МТЖнинг Гана билан ўйиндан олдинги расмий машғулоти + Ҳамдамовдан интервью 


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика