

Бугун ҳар икки мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим соат 15:30 дан бошлаб «Спорт» телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади.
Маълумот учун, Coca-Cola Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига АГМК, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари, Лига кубоги ярим финал босқичига эса “Қўқон-1912”, “Динамо”, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари чиқишган.




