

Хитойда "Гуанжоу Эвергранд" ва БААнинг "Ал Аҳли" клублари бош соврин учун майдонга тушишади. БААда ўтган биринчи ўйинда дарвозаларга тўп киритилмаган эди.
Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланадиган жавоб учрашувини ФИФА ҳаками, ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
"Гуанжоу Эвергранд" - "Ал Аҳли"
21 ноябрь 2015. Гуанжоу. "Тианхе" стадиони
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Дастлабки ўйин: 0:0



