Бугун Олимпия терма жамоамиз Эронга қарши майдонга тушади
Nozimov Nig'monxo'ja
12 сен 2023, 07:43
Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё кубоги саралаш учрашувида Эронга қарши майдонга тушади.
Учрашув соат 19:00 да “Жар” стадионида старт олади.
Ҳозирга келиб, ҳар икки жамоа 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳ босқичида пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон голлар нисбатида кўра, биринчи поғонадан жой олган.