UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  15 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Бугун Куала-Лумпурда Малайзия – Ўзбекистон ўйини Янгиликлар

Бугун Куала-Лумпурда Малайзия – Ўзбекистон ўйини

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасидаги илк Осиё чемпионати бошланади.

Қитъа чемпионатида Осиёнинг 8та давлати терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади. Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам ушбу тарихий қитъа чемпионатида иштирок этади.

Футзалчиларимиз “А” гуруҳдан жой олишган бўлиб, Аваз Мақсумов шогирдлари Эрон, Малайзия ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги илк учрашувни мезбонларга қарши ўтказади. Айнан шу баҳс Осиё чемпионатининг очилиш ўйини сифатида қайд этилади. Малайзия – Ўзбекистон учрашуви бизнинг вақт билан соат 13:30да бошланади.

Эртага Эрон, 23 сентябрь куни Гонконг терма жамоасига қарши ўйинлар белгиланган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга йўл олади. Эслатиб ўтамиз, терма жамоа футзалчиларининг аксариятини “Севинч” клуби футболчи қизлари ташкил қилади. Шунингдек, Тошентнинг “Бунёдкор”, пойтахт вилоятининг “Металлург” клубларидан ҳам футзалчилар таклиф этилган.

Маълумот сифатида айтиш мумкин, терма жамоамиз сафар олдидан Қарши ҳамда Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ташкил этди. Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари 26 сентябрь куни маълум бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика