Бугун Ҳусанов “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушиши мумкин. Шомуродов жамоаси эса Францияда меҳмон бўлади

Alisher
5 авг 2023, 07:39
Хабарингиз бор, Европа чемпионати жамоалари айни кунларда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишмоқда.

 Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг жамоаси "Кальяри" Франциянинг "Брест"ига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

 Шунингдек, бугун терма жамоамиз аъзоси Абдуқодир Ҳусанов жамоаси “Ланс” “Манчестер Юнайтед” меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:45да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia