

«Черенков «Спартак» сафида майдонга тушиш бўйича рекордчи ҳисобланади — 494 ўйинда у 121 та гол урган. Черенков 1983 ва 1989 йилларда СССРнинг энг яхши футболчиси бўлган. У уч марта СССР чемпиони бўлган - 1979, 1987 ва 1989 йилларда, 1993 йилда Россия чемпиони бўлган, 1994 йил Россия кубоги соҳиби бўлган.



