UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  1 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Мусобақа жадвалида "Қўқон-1912" 15 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. "Қизилқум" эса 10 очко билан 11-ўринда бормоқда. 

Ўтган турни "Қизилқум" ажойиб ўтказди. Жамоа сал қолса Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этиши мумкин эди, аммо кутилмаганда ўтказиб юборилган гол меҳмонларни қимматли икки очкодан маҳрум этди. 

"Қўқон-1912" жамоаси аввалги турда ўз майдонида ютқазиб қўйди. Ва бу қўқонликларнинг уйдаги илк мағлубияти бўлди. Умуман олганда, "Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида бешта ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг қайд этган. Қўқонликлар уйда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. 

"Қизилқум" бугун сафарда 6-ўйинини ўтказади. Навоийликлар бунгача ўтказилган ўйинларнинг фақат биттасида ғолиб чиқишган. "Қизилқум" сафарда фақат "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олган, холос. 

Биласизми? "Қўқон-1912" охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Худди шунингдек, "Қизилқум" ҳам охирги учта ўйинда ғалабага эриша олмади. 

Ҳар иккала жамоа охирги уч очкосини ўз майдонида қўлга киритган. "Қўқон-1912" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Қизилқум" АГМКдан 3:0 ҳисобида устун келган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика