UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  5 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Сўғдиёна"

Бугун Суперлиганинг 28-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан учта ўйин ўрин олган. "Қизилқум" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Ўтган турда "Қизилқум" АГМКни мағлуб этганди. "Сўғдиёна" эса сафарда "Насаф"га имкониятни бой берди.

"Сўғдиёна" иккинчи босқичда фақат иккита ўйинда ғалабага эришди ва иккала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Сафарда эса бу жамоа фақат ютқазиб келяпти. "Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, навоийликлар иккинчи босқичнинг иккита ўйинида ютишди ва иккала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда рўй берди.

"Қизилқум" ўз уйида чакки эмас, жамоа исталган рақибига етарли қаршилик кўрсата олади. Шу томонлама ҳам бугунги беллашувда майдон эгаларининг устунлиги тахмин қилинмоқда. Қолаверса, "Сўғдиёна"нинг негадир сафарда омади чопмаяпти. Жиззахликлар сафар ўйинларида охирги марта 13-турда зафар қучишганди. Ўшанда Сергей Лушан шогирдлари Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика