UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Бу йилги чемпионатда ҳали ғалаба қозонмаган "Қизилқум" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Пахтакор" 12 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Қизилқум" эса 1 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда боряпти. 

Навоийликлар бешта турнинг биттасида дуранг ўйнаб, тўрт бор мағлуб бўлишди. Ягона очко сафарда "Машъал" билан баҳсда қўлга киритилган. Карантиндан сўнг "Қизилқум"нинг омади келмаяпти. Жамоа иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тачмурад Агамурадов шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Қўқон-1912"га қарши имкониятни бой беришди. Ҳар иккала ўйинда "олтин изловчилар" гол кирита олишмади. 

"Пахтакор" ҳисобида эса тўрт ғалаба ва бир мағлубият бор. "Шерлар" карантингача қаторасига учта беллашувни ютуқ билан якунлашди. Эътиборлиси, учала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Сўнгра жамоа Жиззахга сафар қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Уйдаги охирги ўйинда эса "Бунёдкор" 5:0 ҳисобида тор-мор келтирилди. 

Бугунги беллашув "Пахтакор" учун сафардаги иккинчиси бўлади. Жамоа ўтган турдаги ишончли ғалабадан сўнг анча ўзига келиб олган ва бугунги ўйинда ҳам фаворит сифатида қараляпти. Лекин ўз навбатида майдон эгаларига ҳам очко керак. Зеро Агамуродов қаторасига учинчи мағлубиятга рози бўлмаса керак. 

P.S. Соат 20:15да бошланадиган учрашувни "Маҳалла" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика