Бугун футбол. "Пахтакор" - "Қизилқум"
21 июн 2019 15:26
Янгиликлар
"Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Қуйида учрашувга оид маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Пахтакор"
- "Пахтакор" турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. "Шерлар" 11та ўйинда 29 очко тўплашди. Тўплар нисбати 27-8.
- "Пахтакор" Суперлигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа ҳисобланади.
- "Пахтакор" бугун ўз майдонида 7-учрашувини ўтказади. Шу пайтгача бўлиб ўтган олтита беллашувнинг бештасини ўз фойдасига ҳал этган ва бир марта дуранг ўйнаган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 15-6.
- "Пахтакор" кетма-кет охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Жамоа навбати билан "Андижон", АГМК ва "Бухоро"дан устун келди.
- Мана шу уч ўйинда "Пахтакор" рақиб дарвозасига 12та тўп киритиб, ўз дарвозасидан фақат битта гол ўтказиб юборди.
- "Пахтакор" шу пайтгача "Қизилқум"га қарши 38 марта баҳс ўтказиб, шундан 31тасида ғалаба қозонган.
"Қизилқум"
- "Қизилқум" турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Навоийликлар 11 ўйинда 11 очко тўплашган. Тўплар нисбати 13-18.
- Меҳмонда очко йиғиш бўйича "Қизилқум"нинг омади келмаяпти. Чунки жамоа ҳали сафарда зафар қучгани йўқ.
- "Қизилқум" сафарда 5 бор майдонга тушиб, шундан учтасида дуранг қайд этди ва икки бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 6-11.
- Ҳамиджон Актамов шогирдлари охирги тўрт турдан бери ғалаба нималигини билишмаяпти. "Қизилқум" охирги марта 7-турда "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
- "Қизилқум" мавсум бошидан бери атиги икки бор зафар қучди ва ҳар икки ғалаба уйдаги ўйинларда қўлга киритилди.
- "Қизилқум" шу пайтгача "Пахтакор"га қарши 38 марта майдонга тушиб, фақат биттасида уч очколи бўлган.
Охирги 5 ўйин
2018 й. "Пахтакор" - "Қизилқум" 2:1
2017 й. "Пахтакор" - "Қизилқум" 3:1
2016 й. "Пахтакор" - "Қизилқум" 1:0
2015 й. "Пахтакор" - "Қизилқум" 3:0
2014 й. "Пахтакор" - "Қизилқум" 1:0
Тошкентда кечган охирги бешта ўйиннинг ҳаммасида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 10-2.
|
Пахтакор Марат Бикмаев - 7', Игорь Сергеев - 13', Марат Бикмаев - 20', Драган Черан - 45', Игорь Сергеев - 62', Драган Черан - 73', Владимир Козак - 83', Игорь Сергеев - 85' |
Суперлига. 12-тур 21/06/2019, 19:45 0
:
8
Тугади
|
Қизилқум |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар