UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  7 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Coca Cola Суперлигасининг 5-турига старт берилади.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви. Ҳар икки жамоа дастлабки тўртта турдан сўнг бир хил 9 очкодан жамғарган. Шунингдек, ҳар икки клуб ҳисобида учтадан ғалаба бор. 

Жорий мавсумни ғалаба билан бошлаган "Пахтакор" дастлабки уч турда қаторасига ғалабага эришди. Шота Арвеладзе шогирдлари навбати билан "Навбаҳор" (2:1), "Бухоро" (3:0) ва "Металлург" (4:1) клубларидан устун келишди. Карантиндан сўнг жамоа илк ўйинини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Бунёдкор" эса бу йилги чемпионатни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлади. Вадим Абрамов шогирдлари илк турда "Сурхон"ни (3:1) мағлуб этиб қайтишди. Сўнгра "Машъал"дан кичик ҳисобда (1:0) устун келишди. Лекин 3-турни Олмалиқда ўтказган "қалдирғочлар" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўтган турда жамоа яна ғалаба қозонишнинг уддасида чиқди. Бу сафар "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. 

Бугунги ўйинда "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Жамоа биринчидан ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан Жиззахдаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қилади. 

"Бунёдкор" эса ўтган йил "Пахтакор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Жамоа бу йил ҳам бу ишни уддалай оладими? Буни ўйин якунида билиб оламиз. 

P.S. Соат 20:00да бошланадиган ўйинни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Пахтакор

Сардор Собирхўжаев - 1', Драган Черан - 40', Драган Черан - 42', Эрен Дердийок - 45'

Суперлига. 5-тур

19/06/2020, 20:00

0
:
5
Тугади

Бунёдкор

Лутфулла Тўраев - 62'

45'
90'
1'  Сардор Собирхўжаев
1'  Драган Черан
13'  Жалолиддин Машарипов
40'  Драган Черан
40'  Хожиакбар Алижонов
42'  Драган Черан
42'  Жалолиддин Машарипов
45'  Эрен Дердийок
45'  Жалолиддин Машарипов
63'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
63'  Егор Кримец (Анзур Исмоилов)
63'  Хожиакбар Алижонов (Алишер Салимов)
81'  Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов)
81'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)
31'  Селим Нурмурадов (Фаррух Икромов)
41'  Дилшод Аҳмадалиев (Абдулла Абдуллаев)
61'  Фаррух Икромов
62'  Лутфулла Тўраев
76'  Лутфулла Тўраев (Суҳроб Иззатов)
76'  Анвар Ғофуров (Муҳаммадодил Қаҳрамонов)
76'  Жасур Жалолиддинов (Шаҳбоз Эркинов)


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика