UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Атлетико" Ла Лигада ўзини кўрсатган Антонини сотиб олмоқчи  0 17:22Суперлига. "Бухоро" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:03"Ризеспор" — "Газиантеп". Алиқулов асосий таркибда  0 16:34Хави Осиёга қайтиши мумкин  0 16:05"Алавес" — "Атлетико". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  0 15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  6 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  1 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашади. Ҳеч шубҳасиз бу учрашувга турнинг марказий баҳси сифатида қаралмоқда.

Турнир жадвалида ҳар иккала жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Пахтакор" 26 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 25 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Эсингизда бўлса, "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўйинда "Бунёдкор" ҳисобни очгани, охирги дақиқаларда пенальти қўйилгани, аммо Жасур Ҳакимов гол ура олмагани - ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Бир сўз билан айтганда, қизиқ дерби бўлганди.

Бугун ҳам жамоалардан шиддатли тўқнашув кутиб қоламиз. Ўтган йил "Пахтакор" стадионида кечган баҳс анча баҳс-мунозараларга бой бўлганди. Талотўп ичида урилган гол, ҳисоб олиб-олинмагани, хуллас роса тортишув бўлганди. Бугун қандай ўйин бўлишини эса учрашув давомида кўрамиз.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Пахтакор" охирги тўртта ўйиндан иккитасини дуранг, яна иккитасини ғалаба билан якунлади. Умуман олганда, "Пахтакор" 6-турдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги бор Бухорода 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Биласизми? "Пахтакор" ўз майдонида ўтказилган 6та беллашувдан бештасида зафар қучган ва бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-3.

Факт: "Пахтакор" бу йилги чемпионатда ўз майдонида ҳали ютқазмаган уч жамоадан бири. Яна иккитаси: "Навбаҳор" ва "Локомотив".

"Бунёдкор" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни жуда яхши бошлади. Аввалига ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнаган "қалдирғочлар" шундан сўнг қаторасига бешта ўйинда ғалабага эришишди. Аммо орада учта мағлубият юз берди. Кейин эса "Бунёдкор" яна қаторасига учта беллашувда зафар қучди.

Биласизми? "Бунёдкор" сафар ўйинларида энг кўп очко йиққан жамоа бўлиб турибди - 12та.

Факт: "Бунёдкор" бу йил сафарда тўрт бор зафар қучиб, икки марта мағлуб бўлди ва ҳали дуранг ўйнамади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика