UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  1 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  6 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  13 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0

Бугун футбол: “Олмалиқ” – “Локомотив” Янгиликлар

Бугун футбол: “Олмалиқ” – “Локомотив”

Хабарингиз бор, Олий Лиганинг 19-тури қолдирилган ўйинида “Локомотив” “Олмалиқ” майдонига сафар уюштиради.

Қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 17 бор баҳс олиб боришган. Ўзаро ўйинларда яққол устунлик “темирйўлчилар” жамоаси томонида.

“Локомотив” футболчилари “Олмалиқ”ни 11 марта мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. 3 та ўйинда рақибга имконият бой берилган. Яна 3 та беллашув дуранг билан якунланган.

Вакилларимиз олмалиқликлар дарвозасини шу пайтгача 39 бор ишғол этишган ва 20 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган. Диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” футболчилари “Олмалиқ”қа қарши ўтган сўнгги 5та ўйинда 20та гол уришга муваффақ бўлишди.

Яна бир маълумот шундан иборатки, жамоаларнинг Олий Лига-2017 биринчи даврасида ўтказилган учрашувида ҳам мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони йирик ҳисобда зафар қучганди. 4-тур доирасида ўтган ўша беллашувда вакилларимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришишганди. Ушбу ғалаба “Локомотив” учун “Олмалиқ” устидан қозонилган энг йирик ҳисобдагиси бўлиб турибди.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент) - 17:30.

Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Р. Ниғмонов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика