UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  1 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

"Локомотив" стадионида "Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00да бошланади. Турнир жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Локомотив" 9 очко билан 9-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Олимпик" 8 очко тўплаган ҳолда 10-поғонада келяпти. 

"Локомотив" жорий мавсум бошидан бери 8та ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва беш бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-11. "Темирйўлчилар" уйда АГМК ва "Сурхон", сафарда эса "Нефтчи"дан устун келишди. 

Суперлига дебютанти "Олимпик" ҳозирча битта ўйинда ғалабага эришган. Тимру Кападзе шогирдлари 6-турда "Бунёдкор"ни мағлуб этганди. Жамоа ҳисобида шунингдек, 5 дуранг ва икки мағлубият бор. Тўплар нисбати 8-6. 

Бугунги баҳснинг яна бир қизиқ томони, Тимур Кападзе ва Денис Коростиченко ўртасида юзага келадиган қарама-қаршилик. Мухлислар яхши билади, 2019 йил "Локомотив" ўринбосарларида Кападзе - Коростиченко жуфтлиги фаолият юритганди. Тақдир тақозоси билан ҳар икки мураббий Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам бирга ишлади. 

Бугун эса улар рақиб. Бугунги ўйинни таниқли ҳакам Илгиз Танташев бошқариб боради. Ўйинда ВАР тизими ишлайди. 

Суперлига 9-тур. "Локомотив" стадиони. 19:00

ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика