Бугун футбол. "Нефтчи" - "Локомотив"

Mirjalol Normatov
5 май 2022, 13:10
Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан Суперлиганинг 7-турига старт берилади.

"Олимпик" Тошкентда "Динамо"ни қабул қилса, "Локомотив" Яйпанда "Нефтчи" меҳмони бўлади. Ҳар икки баҳс 18:30да бошланади. 

Фарғонадаги стадионда таъмирлаш ишлар кетаётгани боис "Нефтчи" - "Локомотив" беллашуви Яйпанда жойлашган "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. 

Турнир жадвалида "Нефтчи" 4 очко билан 13-ўринда боряпти, "Локомотив" эса 6 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчи"да тўплар нисбати 4-10, "Локо"да эса 6-9. 

Ўтган тур "Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. "Нефтчи" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлиб, 1:1 ўйнади.

"Нефтчи" шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат "Қўқон-1912"дан устун келиб, қолган ўйинларда ғалаба қозона олмади. Жамоа 2-5 турлар орасида қаторасига 4та мағлубиятни қабул қилиб олди: "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Қизилқум" ва "Бунёдкор"дан. 

"Локомотив" ҳисобида иккита ғалаба бор ва ҳар икки ғалаба уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. "Темирйўлчилар" ҳозирча сафар баҳсларида ижобий натижа қайд эта олишмаяпти: уч ўйин, уч мағлубият. Бугун "Локо" сафардаги илк ғалабасини қўлга киритса ажаб эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia