Бугун футбол. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Narzulla Saydullayev
25 апр 2022, 13:53
Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Нефтчи" Яйпандаги марказий стадионда "Бунёдкор" билан куч синашади. Турнир жадвалида "Нефтчи" 3 очко билан 12-ўринда боряпти. "Бунёдкор" эса 7 очко тўплаган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчи"да тўплар нисбати 2-6, "Бунёдкор"да эса 5-5.

Янги мавсумни ғалаба билан бошлаган "Нефтчи" шундан сўнг қаторасига учта беллашувда имкониятни бой берди. Фарғоналиклар илк турда "Қўқон-1912"дан 1:0 ҳисобида устун келганди, бироқ "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" билан баҳсларда мағлубиятга учрашди.

"Бунёдкор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа жорий чемпионатни дуранг билан бошлади. "Қалдирғочлар" уйда "Сўғдиёна" билан 0:0 ҳисобини қайд этиб, кейинги тур "Қизилқум"га мағлуб бўлишди. Охирги икки турда эса "Бунёдкор" фақат ғалаба қозонди. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари дастлаб "Локомотив", сўнгра "Динамо"ни бир хил 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Бугун баҳс олдидан имкониятлар тенг бўлса керак. "Нефтчи" бугун уйда иккинчи бор ютишга ҳаракат қилади, ўз навбатида "Бунёдкор" ҳам кетма-кет иккита ғалабадан сўнг тўхтаб қолишни хоҳламайди. Бир сўз билан айтганда, мухлисларни қизиқ ўйин кутмоқда.

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов
ВАР ҳаками: Элёр Турсунов
ВАР ассистенти: Максим Нехочин
ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Ойбек Юнусов




ВИДЕО. Бир ўйин тарихи. Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" Ривалдо етакчлигидаги "Бунёдкор"ни мағлуб этган кун

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›