UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  1 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  1 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  23 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 2-босқичидан ўрин олган 23-тур учрашувлари давом этади.

Биринчи босқични пешқадам сифатида тугатган "Пахтакор" бугун Наманганда меҳмон бўлади.

Айтиш мумкинки, бу ўйин турнинг марказий баҳси бўлади. Биринчи босқичда "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Жамоа ўтган йил ҳам "Пахтакор"дан устун келган. Шота Арвеладзе ҳозирча Наманганда зафар қуча олгани йўқ.

Бугун ҳам қизиқарли беллашув кўрсак ажаб эмас. Ким ғолиб чиқишини эса олдиндан айтиш қийин. "Пахтакор" биринчи даврани 47 очко билан пешқадам сифатида тугатганди, бироқ "олтин очколар" туфайли иккинчи босқич олдидан 3-ўринга тушиб қолди. "Навбаҳор" эса аксинча биринчи ўринга кўтарилиб олган. Жамоалар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил этяпти.

"Навбаҳор" жорий мавсум ҳали ўз уйида ютқазгани йўқ. Мўминжонов шогирдлари ҳисобида 9та ғалаба ва икки дуранг бор. Тўплар нисбати 20-2. Кўриб турганингиздек, наманганликлар уйда атиги иккита гол ўтказишган.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги учта ғалабасини фақат уйда қўлга киритган. Бу жамоа "Бухоро", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна"дан устун келган.

"Пахтакор" сафарда 5 марта ғалабага эришган, жамоа ҳисобида учтадан мағлубият ва дуранг бор. "Пахтакор" сафарда "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Навбаҳор"га ютқазган.

Биласизми? "Пахтакор" сафардаги охирги икки ўйинида бир мағлубият ва дуранг қайд этган. Жамоа охирги марта 17-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика