UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  2 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  217 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  20

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 22 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" ҳисобида 29 очко бўлиб, бу жамоа 6-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локомотив"да тўплар нисбати 21-33. "Бунёдкор"да 26-23. "Локо" шу пайтгача 7та, "Бунёдкор" эса 8та беллашувда зафар қучган. 

"Темирйўлчилар" иккинчи даврани кетма-кет 3 ғалаба билан бошлашди. Андрей Микляев шогирдлари дастлаб "Андижон", сўнгра "Навбаҳор" билан "Бухоро"ни мағлуб этишди. Охирги 3та турни сафарда ўтказган "Локомотив" уч хил натижа қайд этди: "Бухоро" билан ўйинда ғалаба, Бекободда "Металлург"га қарши дуранг ва Жиззахда "Сўғдиёна"дан мағлубият.

"Бунёдкор" иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча 4та учрашув ўтказди. Бунда иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этилди. "Қалдирғочлар" "Сурхон" ва "Машъал"дан устун келиб, аввалги икки турда АГМК ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришди. "Бунёдкор"нинг 18-тур "Пахтакор" билан ўйини ноябрь ойига қолдирилган. 

Факт: 2015 йилдан бери "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши олти марта баҳс олиб бориб, шундан 4тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-4. 

2019. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2018. 2-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

2018. 1-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1

2017. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2

2016. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2015. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика