UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Аслида бу учрашув 5 апрель куни Андижонда ўтказилиши лозим эди, бироқ стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис учрашув Тошкентга кўчирилди ҳамда 4 апрелга белгиланди. Энди "Локомотив" мезбон сифатида тўп тепади. 

"Локомотив" стадионида кечадиган беллашув соат 18:00да старт олади. Шу ўринда ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар икки жамоа 2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. 

Бу ўйинларнинг 13тасида "Локомотив" зафар қучган, 4 марта "Андижон" ғалаба қозонган ва 3 бор дуранг қайд этилган. "Андижон"нинг тўртта ғалабасидан учтаси ўз майдонида ва биттаси сафарда қўлга киритилган. "Локомотив" эса ўз уйида 9та ва сафарда 4та ўйинда уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати бўйича ҳам умумий кўрсаткич "Локо" фойдасига 37-21. 

"Локомотив"нинг "Андижон" устидан энг йирик ғалабаси икки бор қайд этилган. "Темирйўлчилар" Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган. "Андижон" ҳисобидаги йирик ғалаба эса битта, 2006 йил бу жамоа ўз уйида 5:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган. Учта дурангдан иккитаси 2:2 (2008, 2009) ва биттаси 1:1 (2012) ҳисобида якун топган. 

Шу пайтгача ўтказилган ўзаро ўйинларда "Локомотив" жами 42 очкони қўлга киритган. "Андижон" эса 15 очколи бўлган. Жамоалар охирги марта 2016 йил ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" ҳар иккала учрашувда рақибидан бир хил 3:1 ҳисобида устун келган. 

Бу йил ҳисобидан "Локомотив" дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Жамоа "Пахтакор"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги турда эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Андижон" ҳозирча икки марта дуранг ўйнади. Элдор Сакаев шогирдлари илк турда "Қизилқум" билан 1:1, ундан кейин "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика