UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  15 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Бугун футбол. "Динамо" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Динамо" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади.

Мазкур турни "Локомотив" Самарқандда "Динамо" жамоасига қарши ўтказади. Марказий стадионда бўлиб ўтадиган баҳс соат 18:30да старт олади. 

Мусобақа жадвалида "Локомотив" 3 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти, "Динамо" эса 1 очко билан охирги ўрнини эгаллаб турибди. "Локо"да тўплар нисбати 3-6, "Динамо"да эса 1-5. 

"Динамо" шу пайтгача уйда иккита ўйин ўтказиб, бир мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Мавсумни "Пахтакор"га қарши 0:2 билан бошлаган самарқандликлар кейинчалик "Қизилқум" билан 0:0 ўйнашди. Сафардаги иккита ўйинда эса "Динамо" "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоаларига мағлуб бўлди. 

"Локомотив" ҳам худди "Динамо" сингари тўртта учрашувдан учтасида мағлуб бўлди. Фақат "темирйўлчилар" ҳисобида битта ғалаба бор ва бу ютуқ АГМК билан баҳсда қўлга киритилди. "Темирйўлчилар" "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Насаф" билан ўйинларда имкониятни бой беришди. 

ДИНАМО – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров, Найим Қосимов

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Бекзод Арипов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика