UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  4 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Локомотив" 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса 5 очко тўплаган ва 7-ўринда боряпти. 

Мавсумни дуранг билан бошлаган "Бухоро" кейинги иккита беллашувда ҳам ғалаба қозона олмади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сафарда "Металлург"га имкониятни бой беришди ва уйда "Қизилдқум" билан дуранг қайд этишди. "Бухоро" илк ғалабасини "Қўқон-1912" билан ўйинда (3:1) қўлга киритди. Айтиш мумкинки, жамоа бу учрашувда анча яхши ҳаракат қилди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. 

Мана энди бугун "Бухоро" ўз уйида "Локомотив" билан куч синашади. "Локомотив" гарчи биринчи турда мағлубиятга учраган бўлса-да, кейинги уч учрашувда қаторасига ғалабага эришди. Жамоа дастлаб "Навбаҳор"ни, ундан кейин "Андижон" билан АГМКни мағлуб этди. Мана шу уч ўйинда "Локо" рақиблар дарвозасига 7та гол уриб ўз дарвозасидан битта тўп ўтказиб юборди. 

"Бухоро" шу пайтгача тўртта гол уриб ўз дарвозасидан ҳам шунча тўп олиб чиққан. Жамоа ўз майдонида битта учрашув ўтказиб битта гол урган. Қолган учта гол Фарғонада "Қўқон-1912" дарвозасига киритилган. Имкониятлар борасида "Локо"нинг устунлигини кўришимиз мумкин. "Бухоро"нинг асосий устунлиги жамоа мухлисларида. Бугун Бухородаги марказий стадион лиқ тўлиши кутилмоқда. 

Бухоро шаҳрида ўтказилган охирги беш ўйиннинг фақат биттасида майдон эгалари зафар қучган. Қолган тўртта баҳс "Локо" фойдасига ҳал бўлган. Ҳозирча дуранг қайд этилмаган. 

2018 йил. Биринчи босқич. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Бухоро" - "Локомотив" 1:3 

2017 йил. "Бухоро" - "Локомотив" 1:2 

2016 йил. "Бухоро" - "Локомотив" 2:1 

2015 йил. "Бухоро" - "Локомотив" 2:3 

"Бухоро" ўз майдонидаги охирги беш ўйинда "Локо" дарвозасига 6та гол уриб, ўз дарвозасидан 10 марта тўп ўтказиб юборган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика