UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   33 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  6 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

Бугун футбол. "Андижон" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Андижон" - "Қизилқум"

Бугун олий лигада 24-тур баҳсларидан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. "Андижон" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Олий лига. 24-тур. 1 октябрь
АНДИЖОН - ҚИЗИЛҚУМ

Бошланиш вақти 16:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Андижон" 16-ўринда (23 очко), "Қизилқум" 7-ўринда (37 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 14 очко .

Таъриф: Олий лига жадвалида охирги ўринни эгаллаб турган "Андижон" элитада қолиш имкониятларини сақлаб қолиш учун "Қизилқум"ни мағлуб этишга уриниб кўради. "Андижон" жамоаси ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнаб, сафарда "Машъал"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Бугун "Қизилқум" ҳам бўш келмаса керак, негаки навоийликлар охирги тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олишмади. Шу боис Андижонда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда.

Факт: "Андижон" иккинчи даврада фақат икки бор ғалаба қозонди. Жамоа охирги тўртта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлди ва бир марта дуранг ўйнади. Умуман олганда, андижонликлар уйда ўтказилган 11та учрашувдан тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашган ва олти марта мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 10-16.

Факт: "Қизилқум" иккинчи даврани қаторасига тўрт ғалаба билан бошлади ва кейинги тўртта ўйинда зафар қуча олмади. Жамоа икки бор дуранг ўйнаган бўлса, яна икки марта ютқазиб қўйди. Мавсум бошидан бери "Қизилқум" сафардаги 11та учрашувда 14 очко жамғарган. Тўртта ғалаба, икки дуранг ва беш мағлубият. Тўплар нисбати 11-14.

Эслатма: Навоийда кечган биринчи давра учрашувида майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика