UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  1 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  1 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  1 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   10 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди

Бугун "Ванда Метрополитано" стадионида "Барселона" Испания кубоги доирасида "Севилья"га қарши баҳс олиб боради.

Барселона – Севилья
Якшанба, 00:30, Мадрид, "Ванда Метрополитано". 

Бош ҳакам - Хесус Жиль.

Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Улардан бири совринни қўлга киритади. "Барселона" Примеро чемпионлигига эришишига бир қадам қолди. Каталонияликлар кубокда ҳам ғолибликка эришиб, олтин дубль қўлга киритишга ҳаракат қилишлари аниқ.

"Севилья"даги ҳолат бироз қийинроқ. Жамоа бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛдан чиқариб юборганида, кўпчилик уларни қийин рақиб деб ўйлаганди. Аммо жамоа айни дамда ЛаЛига турнир жадвалининг 7-поғонасини эгаллаб турибди. Шу боисдан клуб Испания кубогини қўлга киритишга интилишига шубҳа йўқ.

Бироқ бундай қилиш жуда қийин. "Барселона" бу мавсум ЛаЛигада бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва айни дамда яхши ҳолатда. Икки жамоа ҳам ЕЧЛдан чиқиб кетган. Шу боисдан учрашув борасида бирор фикр билдириш жуда қийин.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 157 учрашувда майдонга тушишган. Шуларнинг 86тасида каталонияликларнинг, 38тасида андалусияликларнинг қўли баланд келган. 33 баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

31.03.2018 "Севилья" - "Барселона" 2:2
04.11.2017 "Барселона" - "Севилья" 2:1
05.04.2017 "Барселона" - "Севилья" 3:0
06.11.2016 "Севилья" - "Барселона" 1:2
17.08.2016 "Барселона" - "Севилья" 3:0

Жамоаларнинг бу мавсум ЛаЛигадаги илк учрашувида "Барселона"нинг қўли баланд келган - 2:1. 31 март куни "Севилья" майдонида кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Севилья" бу мавсум сафарда ўтган 17 учрашувнинг 6тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" эса бу мавсум сафардаги 17 баҳснинг 11тасида рақибини мағлуб этган.

- Лео Месси "Севилья"га қарши ўтган сўнгги 5 учрашувда 4 бора гол киритган.

- "Севилья" "Барселона" билан сўнгги 5 баҳсда 4 марта гол урган.

- "Севилья" ўзининг сўнгги 10 учрашувидан 3тасида ғалаба қозонди, сўнгги 3тасида дуранг ўйнади.

- "Барселона" эса сўнгги 10 учрашувида ("Рома"га) бир марта мағлуб бўлди ва 7 бора ғалаба қозонди.

- Лео Месси "Барселона"даги охирги 3 баҳсида гол ура олмади.

- "Барселона" Испания кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади - 29 бора.

- "Барселона" Испания кубогидаги 41-финалида майдонга тушади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика