Бугун Европа қитъасида мундиал йўлланмасини қўлга киритадиган яна икки терма номи маълум бўлади

Eldor Akmurzayev
29 мар 2022, 08:30
ЖЧ-2022 саралашининг плей-оффи доирасида бугун, 29 март куни Европа қитъасида икки ўйин ўтказилади.

Польша ўз майдонида Швецияни қабул қилса, Криштиану Роналду сардорлигидаги Португалия уйда Шимолий Македония билан баҳс олиб боради. Иккала ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Жуфтликларда ғолиб бўлган жамоалар эса Қатардаги мундиалга йўл олишади.

Аввалроқ, ЖЧ-2022 масаласини 20 терма жамоа ҳал қилиб қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia