Бугун Эронда Машарипов - Ўрунов тўқнашуви бўлиб ўтади

Tolibjon Qosimov
13 мар 2024, 15:18
Бугун Эрон чемпионатида 20-тур беллашувлари бўлиб ўтади.

Турнинг марказий учрашувида ўзбек футболчилари тўқнашуви гувоҳи бўламиз. Унда турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринда бораётган "Истиқлол" ҳамда "Персеполис" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Эрон чемпионати, 20-тур

13.03.2024, 21:30

"Истиқлол" - "Персеполис"

Айни пайтда чемпионатда "Истиқлол" 42 очко билан биринчи ўринда, "Персеполис" эса 39 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Айнан шу икки жамоа чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Бугун Машарипов 6 очко фарқ билан қочиб кетадими ёки Ўрунов етиб оладими тунда билиб оламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia