Бугун Достон Турсунов жамоаси "Чонбук" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
16 май 2020, 11:02
Бугун Жанубий Корея К-лигасида 2-тур ўйинлари бошланади.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов тўп тепаётган "Пусан И'Парк" клуби ўз уйида "Чонбук Хюндай Моторс"ни қабул қилади. Дастлабки турда "Пусан" сафарда "Поханг Стилерс" меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. "Чонбук" эса ўз майдонида "Сувон Самсунг Блювингс"ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia