Бугун "Бухоро" Тошкентда йиғилади

Narzulla Saydullayev
4 янв 2018, 08:40
Улуғбек Бақоев бошқарувидаги «Бухоро» жамоаси янги йил байрамидан сўнг тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказади.

Режага кўра жамоа аъзолари 4 январь, пайшанба куни пойтахтда йиғилади. Ушбу йиғин чоғида албатта таркибда ўзига яраша янгиликлар юз бериши кўзда тутилмоқда. Боиси жорий мавсум жамоа мураббийлари таркибни янада кучайтириш мақсадида ҳозирда бир қатор етакчи футболчилар билан музокара олиб бормоқда. 

Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, мураббийлар штабининг режасига кўра, Тошкентда ўқув-машғулотдан ташқари яна бир нечта синов-назорат баҳслари ташкил этилиши ҳам ўрин олган. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›