UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  0 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  0 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  3 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  9 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  6 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  3 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари старт олади Янгиликлар

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари старт олади

Бугун мамлакатимизда биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари бошланади.
Эндиликда 16 жамоа мусобақада кураш олиб боради. Олдин хабар берганимиздек, шарқ минтақасида 8-ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган "Янгиер" молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли чемпионатдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди. Чемпионат регламентига кўра, эндиликда унинг ўрнида Тошкентнинг "Истиқлол" жамоаси ўйнайдиган бўлди.

Иккинчи босқич олий лигага йўлланмасини ҳал қилувчи босқичдир. Шу боис бундан-буён кураш янада қизғин руҳда ўтишига шубҳа йўқ. Кучлилилар сафига чиқишни мақсад қилган "Машъал" ва "Андижон"га бу борада "Зарафшон-НЦЗ" билан "Қўқон-1912" рақобат кўрсатиши кутилмоқда. Бундан ташқари Бухоронинг "Спартак" ва Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаларини ҳам унутмаслик керак.

Қолган жамоалар эса, тан олиш керак аниқ мақсадга эга эмас. Балки улар келажак учун пойдевор қўйишни ҳозирдан бошлаб юборишгандир, лекин жорий йил ўз олдига элтига чиқиш вазифасини қўйган жамоалар афсуски бармоқ билан санарли.
Бугунги кунда камтарона молиявий шароитларга эга бўлган биринчи лигадаги клубларимизнинг барчасида ҳам шароитларни мақтаб бўлмайди. Кимдир молиявий қийинчилик туфайли йиғинга кечроқ киришган бўлса, яна айрим жамоалар шунга ўхшаш сабабларга кўра муаммоларга дуч келишган. Бошқача айтганда, иккинчи босқич учун ҳар бир жамоа турли хил тайёргарлик кўрди. Ўз таркибини кучайтириб, 15-20 кунлаб йиғин ўтказган жамоа билан, иккинчи босқич ўйинларига бир ҳафта қолганда йиғилган клубнинг натижалари қандай бўлишини мавсум давомида билиб оламиз.

Қуйида бугунги ўйинларнинг бошланиш вақтлари билан танишинг.
Иккинчи босқич, 1-тур учрашувлари.

12 август (душанба)

«Истиқлол» (Тошкент)  «Регистон» (Регистон) 17:30
«НБУ-Осиё» (Тошкент)  «Зарафшон-ПФК» (Навоий) 17:30
«Пахтакор-2» (Тошкент)  «Машъал» (Муборак) 17:15
«Оқтепа» (Тошкент)  «Спартак» (Бухоро) 18:00
«Андижон» (Андижон)  «Орол» (Нукус) 17:30
« Қўқон -1912» (Қўқон)  «Хоразм» (Урганч) 17:30
«Косонсой»  «Аланга» (Косон) 17:00
«Чуст-Пахтакор» (Чуст)  «Шердор» (Самарқанд) 17:30

Бугунги ўйинлар натижалари билан сайтимиз орқали онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлади!

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика