Бугун АПЛнинг 4-тури бошланади. Лондон дербиси ва бошқа ўйинларнинг превьюси билан танишинг
31 авг 2019 13:32
Янгиликлар
Бугун АПЛнинг 4-тури бошланади. Лондон дербиси ва бошқа ўйинларнинг превьюси билан танишинг
Уч турдан кейин фақатгина "Ливерпуль" очко йўқотмаган жамоа сифатида турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди. "Манчестер Сити" эса ўтган турда "Тоттенхэм" билан учралган дурангни ҳисобга олмаса, ўз йўлидан илдам одимламоқда. Амалдаги чемпион билан дуранг ўйнаган "шпорлар" эса ўтган турда "Ньюкасл"га ютқазиб қўйди. Илк турда ишончли ғалабага эришган "Манчестер Юнайтед" эса икки бора очко йўқотди. Ўтган турда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари "Кристал Пэлас"ни мағлуб эта олишмади. Ҳозирда кучли тўртликда кетаётган "Лестер" эса мағлубиятга учрамади.
Турнинг асосий интригаси
Марку Силва "Эвертон"даги ҳолатни ўнглай олармикин?
"Ирислар" мавсумни секин бошлашди, бироқ португалиялик мураббийни бунда ҳеч ким айбламади. "Эвертон" эса ёрқин ўйин кўрсатмай 4 очко олди. Ўтказилган 3-тур баҳслари эса мерсисайд жамоасининг муаммоларини очиб ташлади. Марку Силва жамоага янги келиб қўшилган футболчилар билан ишлашда қийналмоқда, жамоанинг ўтган йилги етакчилари эса унчалик яхши ҳолатда эмас. "Астон Вилла"дан учралган мағлубият анча оғриқли бўлди. "Эвертон" шу куни рақиб дарвозаси томон атиги бир марта зарба берди, ўз жарима майдончаси яқинида эса кўп бора тўп йўқотди.
"Астон Вилла" учрашувнинг учинчи қисмида анчагина самарали ўйнашди, Гильфи Сигурдссон, Ришарлисон ва Бернард каби футболчилар эса керакли қарорларни чиқаришда анчагина кечикди. Иккинчи бўлимда Силва майдонга Ивоби, Кин ва Уолкотт каби футболчиларни майдонга туширди, барча ўзгаришлар позицион равишдар амалга оширди.
"Эвертон" майдон марказида анча оқсаётган пайтда ҳам мураббий 4-2-3-1 схемасидан чекинмади, бироқ бу ўйинга ҳеч қандай ўзгариш бермади. Янги футболчиларнинг эффекти ҳозиргача кўзга ташланаётгани йўқ, аммо ҳимоядаги муаммолар ўз жойида қолган. Силва эса жамоага ўйинни ўз бўйнига оладиган футболчини олиб келиши керак.
МЮ икки ўйиндан кейин ўзига кела олармикин?
"Юнайтед"нинг комбинацион ўйини "Вулверхэмптон" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинларда кўринди. МЮ рақиб жарима майдончасига етиб келишга қийналмаяпти, бироқ рақибларнинг ҳимоя чизиғи ва таянч футболчилари анчагина зич ўйин намойиш қилишмоқда. Линдельоф кўп бора позицион хатоларга йўл қўймоқда. Магуайр эса ўзининг ажойиб ўйинини 50-60 дақиқа давомида кўрсатмоқда.
"Бўрилар" осонлик билан "Юнайтед"дан очко олди. Нуну Эшпириту Санту МЮнинг бурчак тўпларидан кейин ҳимояда йўлга қўяётган хатоларини очиқ-ойдин айтиб берди. "Қизил иблислар" рақиблари корнер ижро этаётган вақтда жарима майдончаси ташқарисида бўлаётган рақибларини ёпишмаяпти. Рубен Невеш эса бундан ажойиб тарзда фойдаланди.
"Кристал Пэлас"га қарши учрашувда эса Линдельофнинг яна ўшанда хатоси ва Де Хеанинг ноидеал жисмоний ҳолати жамоага панд берди. Испаниялик кипер бундан икки мавсум олдин яқин бурчакдан бўладиган зарбаларни қийинчиликсиз қайтара оларди. Ўша куни у жуда муҳим паллада жуда қўпол хатога йўл қўйди.
Футболчилар ўз шериклари билан пас оширишларда ишончли бўлмаяпти. "Ливерпуль"ни анчагина қийнаган "Саутгемптон"га қарши ўйинда эса Сульшер ўз шогирларини бу борада рухлантириши керак.
Теему Пукки ўзининг ажойиб сериясини давом эттира олармикин?
Финляндиялик форвард мавсум стартидан буён ажойиб серия намойиш қилмоқда. Пукки ўтган уч ўйинда гол урди, "Ньюкасл" дарвозасини эса 3 бора ишғол қилди. "Норвич" ҳужумчисининг асосий қуроли - рақиб жарима майдончаси ичида ақлли ўйин кўрсатиш бўлмоқда. "Норвич" ҳаттоки стандартлардан кейин ҳам зарбалар беришга ҳаракат қилмоқда.
Пукки рақиб жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарбалар бермаяпти, кучли тезликка ҳам эга эмас. Умуман олганда, катта имкониятларга эга бўлмаган ҳужумчи ҳозирда ажойиб натижа қайд этмоқда. "Норвич"нинг навбатдаги турдаги рақиби эса "Вест Хэм" бўлади.
Марказий баҳс: "Арсенал" - "Тоттенхэм"
"Арсенал" "шпорлар" билан баҳсга катта очколик фарқ билан бормаганига анча бўлди. "Шпорлар" ҳаттоки илк турданоқ қийинчиликларга дуч келди. Эриксен клубдан кетиши кутилмоқда. Почеттино эса Ян Вертонген билан урушиб қолган ва уни майдонга қўймаяпти. "Арсенал" ёзда ўз таркибини яхшигина кучайтириб олди. Аммо дастлабки турлардаги ғалаба осонликча қўлга киритилмади. "Ливерпуль" яна бир бор "канонирлар"дан бир бош устун эканлигини кўрсата олди. Унаи Эмери "Арсенал"да ҳимоявий ўйин шакллантирмаяпти, шу боисдан жамоа футболчилари прессингда анчагина бўш ўйнамоқда. "Ливерпуль"га қарши баҳсда рақиблари томонидан тўпни ушлаб туриш ва у билан муомала қилиш каби вазифаларни бажара олмаган Себальос ўз ўйинини кўрсата олмади.
Арсенал Александр Ляказетт - 45', Пьер-Эмерик Обамеянг - 71' |
Премьер-лига . 4-тур 01/09/2019, 21:30 2
:
2
Тугади
|
Тоттенхэм Кристиан Эриксен - 10', Гарри Кейн - 40' |
Стадион: Emirates Stadium, 60333 томошабин
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон
Альдервейрлд ва Санчеснинг жипс ўйнамаётганлиги сабабли "Тоттенхэм"нинг марказий ҳимоясида катта бўшлиқлар юзага келмоқда. Харри Кейн эса доимгидек август ойини бўш ўтказмоқда. Сон Хен Миннинг сафга қайтиши ҳужум чизиғида креативликни қайтарди, лекин Кристиан Эриксенсиз Почеттинонинг ўйин услубида носозликлар юзага келмоқда.
"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед"
Ральф Хайзенхюттль ўртача даражадаги таркиб билан максимум натижага эришишга ҳаракат қилмоқда. "Саутгемптон"нинг ўз майдонида очиқ футбол намойиш этиши "Манчестер Юнайтед"га ҳужумда эркинлик бериши мумкин. "Юнайтед"нинг асосий муаммоси эса Антони Марсьяль билан боғлиқ. У марказий ҳужумда Маркус Рэшфорднинг тезлигини йўқотишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Саутгемптон Янник Вестергор - 58' |
Премьер-лига . 4-тур 31/08/2019, 17:30 1
:
1
Тугади
|
Манчестер Юнайтед Дэниел Джеймс - 10' |
Стадион: St. Mary's Stadium, 30499 томошабин
Бош ҳакам: Майк Дин
Сульшер эса ишдан кетмаслиги учун ғалабаларга эришиши керак. "Кристал Пэлас"дан учралган мағлубият анчагина кутилмаган бўлди. Лекин ўйин сифатини эътиборга оладиган бўлсак, мағлубиятни тўғри қабул қилсак бўлади. Ҳимоявий ўйиндаги боғланиш учун бироз вақт керак. Бироқ "Юнайтед"нинг захирасини ҳисобга олсак, кўп бора натижага таъсир қиладиган хатолар қилаётган Линдельофнинг ўрнини алмаштириш мумкин. "Сатгемптон" ҳозирги пайтда "Юнайтед" учун кучли рақиб ҳисобланади. Аммо "Юнайтед" яна кўп бора очко йўқотса, тез орада улар ЕЧЛни унутишга мажбур бўлишади.
"Челси" - "Шеффилд Юнайтед"
Лэмпард ўтган турда "Челси" мураббийи сифатида илк расмий ғалабага эришди. Ғалаба адолатли бўлди, дурангга ўйнаган "Норвич"нинг чуқур ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. Энди англиялик мураббий ўз жамоасини янада кучайтириши керак. Навбатдаги баҳсдан олдин "Челси"да Педронинг хизматларидан фойдалана олмаслиги аниқ бўлган. Мейсон Маунтда ҳам бироз муаммолар бор. Виллиан ҳали ҳам жуда ёмон ҳолатда, шу боисдан ҳужумдаги асосий фигура Эмерсон бўлиб турибди. Ҳа, ўйиннинг картинасини ўртача баҳолаш мумкин, бироқ Лэмпард захирадан тўлиқлигича фойдаланмаяпти.
Челси Тэмми Абрахам - 19', Тэмми Абрахам - 43' |
Премьер-лига . 4-тур 31/08/2019, 20:00 2
:
2
Тугади
|
Шеффилд Юнайтед Каллум Робинсон - 46', Курт Зума - 89' |
Стадион: Stamford Bridge, 40560 томошабин
Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл
"Шеффилд" ушбу мавсумда ҳозирча ёмон ўйин кўрсатганича йўқ. Ҳатто, "Лестер"дан учралган мағлубиятда ҳам Крис Уайлдер ўз принципларидан воз кечмади. Шу боисдан жамоа ўз дарвозасидан 4-5та гол ўтказиб юбормади. "Шеффилд" ҳужумчиси Уайлдердан "Челси" ҳимоячилари бироз хавфсираса бўлади. Аммо "Челси" ушбу мавсумни кучли тўртликда якунлашни истаётган экан, албатта, бундай баҳсларда ғалабага эришиши шарт.
"Манчестер Сити" - "Брайтон"
Бир қарашда фаворит аниқдек, унчалик қизиқ бўлмаган баҳс. "Сити" ажойиб ҳолатда. Раҳим Стерлинг ва Серхио Агуэро ўзининг самарадорлигини намойиш қилмоқда. Қадам ва қадам Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Родрини ўз тизимига мослаштирмоқда. "Шаҳарликлар"нинг бир муаммоси - стандартлар бўлиб турибди. "Манчестер Сити" барча топ-клублар қатори рақиблар стандартларни амалга ошираётганда ҳудудий ҳимоя услубини танлайди. Ҳаттоки, бўйи унчалик баланд бўлмаган Лукас Моура ҳам "Сити"нинг баланд бўйли ҳимоячиларини забт эта олди.
Манчестер Сити Кевин Де Брёйне - 2', Серхио Агуэро - 42', Серхио Агуэро - 55', Бернарду Силва - 79' |
Премьер-лига . 4-тур 31/08/2019, 20:00 0
:
4
Тугади
|
Брайтон |
Стадион: Etihad Stadium, 54386 томошабин
Бош ҳакам: Jonathan Moss
Грэм Поттер бошчилигидаги "Брайтон" эса қизиқарли ўйин кўрсатмоқда. Аммо икки жамоа футболчиларининг умумий даражасини ҳисобга олсак, "Брайтон" "Этихад"га катта "автобус" билан бориши кутилмоқда. Тўғри, балки мураббий бунга рози бўлмас. "Чайкалар" бугун тўпни ушлаб туришда ҳам рақибдан юқори натижа кўрсата олмаслиги ва камроқ ҳужум уюштиришини ҳисобга олсак, "Сити" учун ўйин осон ўтади.
"Бернли" - "Ливерпуль"
"Бернли"нинг ўйин услуби исталган рақибга ҳужумда имконият яратиш учун қулайлик туғдиради. Ўтган мавсумда "Бернли" "Ливерпуль"га қарши баҳсда ҳужумкор ўйин намойиш қилганди. Бироқ Шон Дайч шогирдлари маҳорат бобида рақибга ютқазиб қўйганди. Яқиндагина улар "Арсенал"га қарши баҳсда дурангга эришиши мумкин ҳам эди. "Ливерпуль" эса ушбу мавсумда ҳар бир ўйинда гол қўйиб юбормоқда. Аммо бу билан "қизиллар"нинг ҳимоячи кучсизланган деб бўлмайди. Ван Дейк ва у бошчилигидаги ҳимоянинг "қуруқ" ўйинлари ҳали олдинда.
Бернли |
Премьер-лига . 4-тур 31/08/2019, 22:30 3
:
0
Тугади
|
Ливерпуль Крис Вуд - 33', Садио Мане - 37', Роберто Фирмино - 80' |
Стадион: Turf Moor, 21762 томошабин
Бош ҳакам: Chris Kavanagh
"Ливерпуль" ўз майдонида"канонирлар" билан ўйинда қийналмади. "Бернли"га қарши баҳсда ҳам Клопп шогирдлари майдонда катта куч ташлаши аниқ. Дарвозани Адриан қўриқлайди, шу сабабли мерсисайдликлар рақибларини жарима майдончасига "қамаб" қўйиши аниқ. "Бернли" вингерлари эса Трент Александр-Арнольд ҳамда Эндрью Робертсонларнинг ҳужумга кўп ўтиши ва ўз зонасини бўш қолдиришидан фойдаланиши мумкин. Лекин ҳозирдан айтиш мумкинки, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳнинг ажойиб жисмоний ҳолати "Ливерпуль"ни ғалабага етаклаши кутилмоқда.
"Эвертон" - "Вулверхэмптон"
Турнинг иккинчи марказий ўйини. Марку Силвани жиддий текширув кутмоқда. "Бўрилар" мавсум стартини омадли бошлади десак бўлади. Нуну Эшпириту Санту янги футболчиларидан ажойиб тарзда фойдаланмоқда. "Вулверхемптон" ротациядан кўп бора фойдаланади. Бироқ Силва ҳали ҳам янги футболчиларидан фойдалана олмаётгани қизиқарли ҳолат бўлиб турибди. Португалиялик мураббий катта танқидлар остида қолиб кетмоқда. Бу эса унга босим бериши мумкин.
Эвертон Ришарлисон - 5', Алекс Ивоби - 12', Ришарлисон - 80' |
Премьер-лига . 4-тур 01/09/2019, 19:00 2
:
3
Тугади
|
Вулверхэмптон Ромен Саисс - 9', Рауль Хименес - 75' |
Стадион: Goodison Park, 39374 томошабин
Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор
Маркунинг ҳозирги умиди кўплаб голлар уриши керак бўлган Ришарлисон ҳамда ажойиб паслар амалга оширадиган Сигурдссонга боғлиқ. Аммо на у ва на бу футболчининг ҳолати яхши эмас. Люка Динь ҳамда Бернард каби футболчилар эса ҳозирда мураббийнинг ишончини оқламоқда. Бироқ улар билан кучли олтиликка киришнинг иложи йўқ. Гарчи сафарда ўйнаса-да, "Вулверхэмптон"нинг ғалабага эришиш эҳтимоли юқори.
Фикрлар