UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  4 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Бугун АПЛда Моуриньо-Венгер, Санчес-Мхитарян баҳси (Превью) Янгиликлар

Бугун АПЛда Моуриньо-Венгер, Санчес-Мхитарян баҳси (Превью)

Бугун Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади.

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ"
"Олд Траффорд", Манчестер.
Премьер Лига, 36-тур.
29 апрель 2018 йил
Бошланиш вақти: 16:30 BST (20:30 Uzb).

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"

Айни дамда лазаретда фақатгина Серхио Ромеро бор. Жамоа сардори Антонио Валенсия Англия кубоги доирасида "Тоттенхэм"га қарши учрашувда мушакларидан олган жароҳатидан фориғ бўлишга улгурди.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланган: Ромеро (тизза).
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Перейра, O‘Хара, Валенcия, Дармиан, Шоу, Янг, Линдельоф, Смоллинг, Жонс, Рохо, Байи, Матич, Кэррик, Погба, Феллайни, МакТоминай, Эррера, Мата, Лингард, Марсьяль, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

"Арсенал"

Жамоа устози Арсен Венгер таркибда катта ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Сабаби унинг шогирдлари пайшанба кунида Европа лигаси доирасида "Атлетико"га қарши баҳс олиб боради. Обамеянг эса еврокубокларда қатнаша олмаслиги боис, бугун майдонга тушиши мумкин. Мхитарян ҳам сафга қайтган ва собиқ жамоасига қарши ўйинда қатнашишга тайёр.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Касорла, Элнени.
Сўроқ остида: Мхитарян (тизза).
"Арсенал": Чех, Оспина, Холдинг, Мустафи, Чэмберс, Бельерин, Косьелни, Мертезакер, Монреаль, Нельсон, Колашинац, Мэтленд-Найлс, Жака, Уиллок, Уилшир, Рэмзи, Ўзил, Ивоби, Мхитарян, Уэлбек, Ляказет, Нкетия, Обамеянг.

"Манчестер Юнайтед"
Барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашуви: Ғ-Ғ-М-Ғ-Ғ
2-ўрин, 74 очко

МЮ Сер Алекс Фергюсон давридан кейин илк марта 70дан кўпроқ очко ишлай олишди.

"Манчестер Юнайтед" мағлубиятга учраса, 2014 йилда Девид Мойесдан кейин илк марта кетма-кет икки уй учрашувида мағлубиятга учраши мумкин.

"Қизил иблислар" кучли олтиликдаги сўнгги 6 баҳснинг 4 ўйинида ғалаба қозонган. Биринчи даврадаги учрашувда дарвозабон Давид Де Хеа 14 бора сейв амалга оширганди.

"Юнайтед" мағлубиятларининг 67 фоизи якшанба куни бўлганди, шу жумладан "Сити" ва "Бромвич"га қарши учрашувлар ҳам ҳафтанинг сўнгги кунида ўтказилган.

"Арсенал"
Барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашуви: Д-Ғ-М-Д-Ғ
6-ўрин, 57 очко

"Арсенал" - 2018 йилда барча сафар учрашувларида мағлуб бўлган ягона жамоа.

"Канонирлар" бу мавсум АПЛ доирасидаги 9 сафар ўйинида мағлубиятга учради. "Арсенал" сўнгги бора 1989-90 йилги мавсумда 10 сафар ўйинида ютқазиб қўйган.

"Арсенал" сўнгги 5 сафар ўйинида ютқазди ва яна биттасида дуранг ўйнади. Жамоа бундай натижани 1966 йилда қайд этган. Ўшанда лондонликлар кетма-кет 7 сафар баҳсларида ғалабага эриша олмаган.

Венгер бу мавсумда 2006 йилдан кейин илк марта АПЛда 67дан кам очко тўпламоқда.

Ушбу баҳс Арсен Венгер учун "Олд Траффорд"даги сўнггиси бўлади.

ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА ПОТЕНЦИАЛ РЕКОРДЛАР

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурар: Лукаку – 27 гол (16таси Лигада).

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа АПЛда 17 бора "қуруқ ўйин" ўтказиб, "Олтин қўлқоп" учун яққол даъвогар бўлиб олган.

Алексис Санчес майдонга тушса, собиқ жамоасига қарши ўйнайди, агарда гол киритса мавсумда собиқ клубига гол киритган илк футболчи бўлиши мумкин.

"Арсенал"
Тўпурар: Ляказет - 16 гол (13таси Лигада).

МЮнинг собиқ футболчиси Дэнни Уэлбек "Олд Траффорд"да ўтказган сўнгги икки баҳсида гол киритди.

Ҳужумчи Александр Ляказет сўнгги 4 учрашувида 4 бора рақиб дарвозасини ишғол этди.

Генрих Мхитарян майдонга тушса, собиқ жамоасига қарши ўйнайди, агарда Санчесдан олдинроқ гол киритса, мавсумда собиқ клубига гол киритган илк футболчи бўлиши мумкин.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар барча турнирларда ўзаро 226 учрашув ўтказишган. Шуларнинг 95тасида "Юнайтед", 81тасида "Арсенал"нинг қўли баланд келган. 50 баҳсда ғолиб аниқланмаган.

МЮ сўнгги 2006 йилдан кейин 10 уй учрашувида "Арсенал"га мағлуб бўлмаган.

Барча турнирларни ҳисобга оладиган бўлсак, "Арсенал" 2006 йилдан кейин "Олд Траффорд"га қилган 18 сафарининг 13тасида ютқазган.

"Арсенал" АПЛ доирасида сўнгги бора "Юнайтед" майдонида 2006 йилда ғалаба қозонган - 1:0.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

"Арсенал" 1-3 "Манчестер Юнайтед"
2 декабрь 2017 йил
Бош ҳакам:
Андре Марринер.
Голлар: Лаказетт 49 - Валенсия 4, Лингард 11, 63.
Четлатиш: Погба 74.

ҲАКАМЛАР

Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).

Бу мавсум барча турнирларда 30 учрашувда ишлади ва 60 бора сариқ, 1 марта қизил карточка кўрсатди.

Қанот ҳакамлари: Саймон Беннетт, Эдди Смарт.

Захирадаги ҳакам: Майкл Оливер.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика