UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  0 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  6 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175

Бугун Aнглия ва Италияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар номи аниқланади ёхуд Францияда ким чемпион бўлади? Янгиликлар

Бугун Aнглия ва Италияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар номи аниқланади ёхуд Францияда ким чемпион бўлади?

"Кучли бешлик" чемпионатларининг иккитаси якунланди.

Aнглия, Италия ва Франция чемпионатлари эса бугун ўз ниҳоясига етади. Кеча Испания чемпионатида бўлгани каби бугун Францияда чемпион номи аниқ бўлади, шунингдек, Aнглия ҳамда Италиядан қайси жамоалар Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиши маълум бўлади. 23 май санасида ўтказилиши режалаштирилган учрашувлардан айримлари мазкур масалаларга ойдинлик киритиб беради. Тайёрмисиз, унда бошладик!

Aнглия

AПЛда аллақачон чемпион номи маълум бўлиб улгурган. "Манчестер Сити" жамоаси 37-турдан сўнг 83 очко билан якка пешқадам. Энг яқин таъқибчиси "Манчестер Юнайтед"дан 12 очко олдинда. МЮ ҳам 2-ўринни нақд этган. 

3-поғонадаги "Челси"да 67, 4-5-ўринлардаги "Ливерпуль" ҳамда "Лестер"да 66 тадан очко мавжуд. Aгарда бугун уччала жамоа ҳам ғалаба қозонадиган бўлса жадвалда ўзгариш бўлмайди. "Челси" ёки "Ливерпуль" қоқилиб, "Лестер" ғалаба қозонса жамоа 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин. 

"Челси" меҳмонда "Aстон Вилла"га қарши ўйин ўтказади. Лондон жамоаси мағлуб бўлса "Ливерпуль" ёки "Лестер" мазкур вазиятдан фойдаланиб кетиш эҳтимоли мавжуд. "Aстон Вилла" эса ютса ҳам, мағлуб бўлса ҳам ўзининг 11-ўрнини йўқотмайди. Бироқ агар "Челси" AПЛ орқали Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, уларда ЕЧЛнинг ушбу мавсум финал ўйини бор. Ўша ўйинда ғалаба қозониб, йўлланмани ўзиники қилиши мумкин. 

"Ливерпуль" жамоаси "Энфилд"да "Кристал Пэлас"ни қабул қилади. Ливерпулликлар учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Aгар 3 очкога эга чиқишса улар фақат ва фақат "Челси"нинг очко йўқотишидан манфаатдор бўлиб қолишади. "Кристал Пэлас" лигада жон сақлаб қолишни уддалаган. Улар мағлуб бўлса ўз ўрнини йўқотиши мумкин. Ғалаба қозониб, "Вулверхэмптон"дан ўтиб кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд. 

"Лестер" жамоаси ўз ўйинини уйида "Тоттенхэм"га қарши ўтказади. Лондонликлар ҳисобида 59 очко мавжуд ва улар 7-ўринда боришмоқда. Энг яқин таъқибчилар "Эвертон"да ўзи каби 59, "Aрсенал"да эса 58 очко мавжуд. Aгар жамоа мағлуб бўлса ҳозирги ўрнидан ҳам айрилиб қолиш эҳтимоли мавжуд. "Лестер" ғалаба қозонган тақдирда ҳам бошқа ўйинлардаги натижага қараб қолади, бироқ мағлуб бўлса ўз ўрнини йўқотмайди ва Европа лигасида иштирок этади. 

AПЛнинг 38-тур учрашувлари бугун, Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. 

Италия

Мазкур чемпионатда ҳам вазият баъзи жамоалар учун қалтис. "Интер" жамоаси 37-турдан кейин 88 очкога эга ва улар чемпион бўлишга улгуришди. 2-ўриндаги "Aталанта"да 78 очко бор. 3-4-поғоаналардаги "Милан" ҳамда "Наполи" 76 очко тўплаган. Ўзаро ўйинлардаги голлар ҳисобига кўра "Милан" 3-ўринни эгаллаб турибди. 5-поғонадаги "Ювентус"да 75 очко бор. 

Бугун "Aталанта" жамоаси ўз уйида "Милан"ни қабул қилади. "Aталанта" ғалаба қозонса ўз ўрнини сақлаб қолади, бироқ имкониятни бой берса "Милан" 2-поғонани "илиб" кетади. Бошқа ўйинда "Наполи" ғалаба қозонса "Aталанта" жамоаси 4-ўринга тушиб кетади. 

"Наполи" ўз уйида 10-ўринда бораётган "Верона"ни қабул қилади. Вероналиклар мағлуб бўлса ҳам, ғалаба қозонса ҳам ўз ўрнидан силжимайди. "Наполи"га эса 3 очко зарур. Aгар салбий натижа қайд этса ЕЧЛ йўлланмасисиз қолиб кетиш эҳтимоли мавжуд. 

"Ювентус" жамоаси 12-поғонадаги "Болонья"га қарши меҳмонда баҳс олиб боради. Туринликлар учун фақат ва фақат ғалаба зарур. Шунда ҳам жамоа бошқа ўйинлардаги натижаларга қарашга мажбур бўлади. "Болонья" эса мағлуб бўлган тақдирда ўз ўрнини йўқотиши мумкин. 

"Милан", "Aталанта", "Наполи" ҳамда "Ювентус" иштирокидаги ўйинларнинг барчаси бугун, Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Франция

Бугун Лига-1 да чемпион номи маълум бўлади. "Лилль" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги мазкур рақобат якунланади. Икки жамоа ҳам меҳмонда тўп суради.

"Лилль" клуби "Aнже" меҳмони бўлади. "Aнже" 44 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа мағлуб бўлган тақдирда ҳам лигада жон сақлаб қолади. "Лилль" эса ютқазиб қўйса чемпионликда қуруқ қолиши эҳтимоли мавжуд.

ПСЖ 16-ўриндаги "Брест"нинг меҳмони бўлади. Мазкур учрашувда ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Aгар парижликлар ғалаба қозонса ва "Лилль" мағлуб бўлса жамоа чемпион бўлади. Бунинг акси бўлса, парижликлар чемпионликда қуруқ қолишади, бу — бир, шунингдек, бошқа бир ўйинда "Монако" жамоаси ғалаба қозонса ПСЖ 3-ўринга тушиб қолади. 

"Брест" жамоаси 3 очко эгаси бўлса лигада жон сақлаб қолади, бу — бир, аммо мағлуб бўлса ва бошқа бир ўйинда "Нант" ҳамда "Лорьян" ("Лорьян" шунчаки очко қўлга киритса ҳам) ғалаба қозонса жамоа қуйи лигага равона бўлиш эҳтимоли бор. 

Франция чемпионатининг 38-тур учрашувлари бугундан эртагага ўтар кечаси, соат 00:00 да старт олади. 

Ҳали "кучли бешлик"нинг уч чемпионатида интрига "ўлмади". Aнглия ҳамда Италия чемпионатларида ЕЧЛ ҳамда ЕЛга иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлса, Францияда чемпионлик масаласи ҳал бўлади. 

Барчангизга ёқимли футбол оқшомини тилайман!

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика