UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Сўғдиёна" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  6 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  2 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7

Бугун 18:00. Ўзбекистон U-16 - Сурия U-16 ёхуд ЖЧ учун баҳс Янгиликлар

Бугун 18:00. Ўзбекистон U-16 - Сурия U-16 ёхуд ЖЧ учун баҳс

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиланддаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Сурия билан куч синашади.

Ўсмирларимиз ўз гуруҳларида КХДР, Непал ва Қувайт каби жамоаларни ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллашди.

Сурия эса қийин гуруҳда иккинчи бўлди. Уларнинг гуруҳида Эрон биринчи ўринни олди. Саудия Арабистони ва Қатар эса гуруҳдан чиқа олишмади.  

Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да Сурияга қарши майдонга тушишади. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа ярим финалга чиқиш билан биргаликда кейинги йил Чилида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмага эга чиқади.


Ўзбекистон - Сурия учрашуви СПОРТ телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Сайтимиз орқали матнли трансляция ҳам олиб борилади.

Чорак финал жуфтликлари
13:30 - Жанубий Корея - Япония
13:30 - Австралия - Малайзия
18:00 - Ўзбекистон - Сурия
18:00 - Эрон - КХДР

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика