Бугун 16:00да ЕЧЛ плей-офф босқичига қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
12 дек 2016
Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги штаб-квартирасида ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бу босқичда гуруҳда биринчи бўлганлар иккинчи ўринни банд этганларга қарши ўйнайди. Бир мамлакат клублари ва бир гуруҳда бўлган клублар тўқнаш келишмайди.


Гуруҳ ғолиблари: «Арсенал», «Лестер» (иккиси – Англия), «Атлетико», «Барселона» (иккиси – Испания), «Боруссия» Дортмунд (Германия), «Ювентус», «Наполи» (иккиси Италия), «Монако» (Франция).

Иккинчи ўрин: «Бенфика», «Порту» (иккиси – Португалия), «Бавария», «Байер» (иккиси – Германия), «Манчестер Сити» (Англия), ПСЖ (Франция), «Реал», «Севилья» (иккиси – Испания).

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16.00да бошланади.

Гуруҳ ғолиблари 1/8 финалнинг илк учрашувини (14/15 ва 21/22 февраль) сафарда, жавоб ўйинларини эса (7/8 ва 14/15 март) – уйда ўтказишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia