Бугун 13:00. Ўзбекистон U-23 - Уммон U-23

Narzulla Saydullayev
15 янв 2018
Бугун Хитойда U-23 Осиё чемпионатининг 3-тур баҳслари старт олади.

Бугун "A" гуруҳида иккита учрашув бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 13:00да Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Уммон U-23 билан куч синашади. Учрашув СПОРТ телеканали орқали жонли равишда намойиш этилади. 

Бу ўйин билан параллель равишда Хитой ва Қатар ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтади.

Айни пайтда Қатар ҳисобида 6 очко бор. Ўзбекистон ва Хитойда эса 3тадан очко мавжуд. Уммон дастлабки икки турда очко ололмади. 

Равшан Ҳайдаров бошчилигигидаги жамоа кейинги босқичга чиқиш учун Уммонни мағлуб этиши ва нариги баҳсда Хитой Қатарни юта олмаслиги лозим. Агар Қатар Хитойни мағлуб этса Ўзбекистонга бугун хатто дуранг ҳам етарли бўлади. Бордию Хитой Қатарни мағлуб этса, Ўзбекистон ҳам ғалаба қозонса, у ҳолда барчасини мана шу уч жамоа ўртасидаги ўйинларда урилган голлар ҳал қилади. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia