UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Буффон ёшлигидан "Боруссия Менхенгладбах" мухлиси экан (қизиқ ҳикоя) Янгиликлар

Буффон ёшлигидан "Боруссия Менхенгладбах" мухлиси экан (қизиқ ҳикоя)

Унда ҳатто клуб махсус шарфи ҳам бор.

Бутун дунё Бундеслига мисолида футболнинг қайтишини кузатмоқда: ўзингизга немис клублари ичидан энг севимлисини танлаш учун қулай фурсат. Шошилинг, бўлмаса Ла Лига бошланиб, Бундеслига яна нечинчидир планга тушиб қолади. Мисол учун, Жанлуижжи Буффон бу борада чаққонроқ чиқди. Италиялик афсона бундан бир неча йил аввал Германияда Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига бефарқ эмаслигини айтиб ўтган.

Масала Жижжи учун қадрдон оқ-қора йўл-йўл рангларда ҳам эмас, балки клубнинг айтиш учун мураккаб номидадир. 

"Мен ёшлигимдан "Боруссия" мухлисиман. Нега дейсизми? Шунчаки, мен ҳеч қачон бу клубнинг номини айта олмасдим. У доим эътиборимни тортган. Бугунги кунда клуб номини тўлиқ айта оламан, лекин қанчалик тўғри талаффуз қилаётганимни ҳамон билмайман", — тан олади Буффон.

Мана исбот – севимли немис клуби шарфи билан тушилган сурат.

2015 йил "Ювентус" ва "Боруссия" Чемпионлар Лигасида тўқнаш келди ва икки бор дуранг қайд этилди. Гладбахдаги ўйин 1:1, Буффон ўша куни чинакам қахрамон бўлган: 7та аниқ зарбадан бор йўғи 1тасини қайтара олмаган, кўплаб сейвлар амалга оширган ва муҳим паллаларда панд бермаган.

Учрашув якунлангач дарвозабон қўлқопларини мезбон жамоа мухлислари жойлашган трибунага отади: мақсад битта — "Боруссия" шарфини қўлга киритиш эди. 

Дурангдан ранжиган мухлислар эса Буффоннинг ушбу клубга бефарқ эмаслигини билишмасди. Қайд этиш лозим, "Боруссия" хатони жуда тез тўғрилайди ва Буффон "Гладбах" борасида интервью бериши биланоқ унга клубнинг махсус шарфини жўнатади.

Дарвоқе, шарфдаги ёзувлар ҳам ўзига хос – "Боруссия"нинг халқаро бренди. Эътиборлиси, у ҳам 2016 йил клуб ЕЧЛда қатнашиши натижасида пайдо бўлган. Учрашувларнинг бирида "Боруссия" "Селтик" меҳмони бўлган, Глазгодаги кафеларнинг бири клуб номини тўғри ёза олмай қийналади (бу иш, клуб номини тўғри айтишдан ҳам қийинроқ). Нима қилишни билмаган шотландлар оддий қилиб "Немис жамоаси" деб ёзиб қўйишади.

Гладбахликлар шундан сўнг ўзларининг инглиз тилида юритилувчи твиттер-аккаунтлари номини ўзгартиришади. Буффон каби клуб номини айта олмай қийналадиган ишқибозлар учун.

Эслатиб ўтамиз, кеча қайта бошланган Бундеслига доирасида "Боруссия Менхенгладбах" сафарда Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасини мағлуб этди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.

 

Айнтрахт Фр

Андре Силва - 81'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 22:30

3
:
1
Тугади

Боруссия М

Алассан Плеа - 1', Маркус Тюрам - 7', Рами Бенсебайни - 73'

Стадион: Commerzbank Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
24'  Филип Костич
36'  Эван Н'Дика
46'  Джибриль Соу (Андре Силва)
59'  Андре Силва
70'  Штефан Ильзанкер
74'  Штефан Ильзанкер (Тимоти Чендлер)
74'  Давид Абрахам (Макото Хасэбэ)
78'  Даити Камада (Мият Гачинович)
81'  Андре Силва
81'  Себастьян Роде
83'  Эван Н'Дика (Доминик Кор)
89'  Доминик Кор
1'  Алассан Плеа
1'  Йонас Хофман
7'  Маркус Тюрам
7'  Рами Бенсебайни
9'  Нико Эльведи
66'  Маркус Тюрам (Патрик Херман)
73'  Рами Бенсебайни
78'  Рами Бенсебайни (Оскар Вендт)
78'  Брель Эмболо (Ларс Штиндль)
90'  Алассан Плеа (Тони Янчке)
90'  Флориан Нойхаус (Ласло Бенеш)


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика