Буффон қачон фаолиятини якунлашини айтди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019, 11:57
ПСЖ дарвозабони Жанлуижжи Буффон ушбу мавсумдан кейин ҳам фаолиятини якунламоқчи эмас.

"Агарда ПСЖ рози бўлса, яна бир мавсум ўйнамоқчиман. Чунки менинг барча орзуларим ҳам ушалмади. Бундан қайтмоқчи эмасман. Орзуларни амалга ошириш учун ҳали вақтим бор", - деди италиялик.

40 ёшли посбон ушбу мавсум арафасида ПСЖ билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Vanity Fair