Буффон: “Мухлислар фарзандларим каби хурсанд бўлди деган умиддаман”
01 мар 2022 08:55
Янгиликлар
Буффон: “Мухлислар фарзандларим каби хурсанд бўлди деган умиддаман”
“Парма” кипери Жанлужи Буффон жамоа билан шартномасини 2023/24 йилги мавсумга қадар узайтиргани ҳақида гапирди.
“Бугун мен ва бутун оилам учун жуда яхши кун. “Парма” билан шартномамни 2024 йилгача узайтирдим. Бир неча ой олдин бу ерга қайтгандим, чунки шаҳар ва унинг одамларига кучли боғланганман. Бу алоқалар янада мустаҳкамланди.
Мухлислар ва шаҳар аҳолиси фарзандларим каби хурсанд бўлди деган умиддаман. Бугун тўртталаси ҳам мен билан бирга эди. Уларга раҳмат, аммо биринчи навбатда Илария (турмуш ўртоғи)дан миннатдорман, у туфайли ёшим ўтгани сезилмайди!”, дейди 44 ёшли Буффон.
У жорий мавсум Б Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан шунча тўп олиб чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар