Буффон "Интер"га қарши баҳсда майдонга тушадими?

Aslanov Jasurbek
8 дек 2017, 18:45
"Ювентус" дарвозабони ва сардори Жанлуижи Буффон "Интер"га қарши А Сериянинг 16-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Бу ҳақда "кекса синьора" бош мураббийи Массимилиано Аллегри маълум қилди.

"Бир неча футболчининг ҳолатига баҳо беришим ва машғулотдан сўнг ким учрашувга тайёрлигини аниқлаштиришим лозим. Бизга чарчамаган ўйинчилар керак.

Буффон ўйнамаса керак. Унинг ҳолатига ҳам машғулотдан сўнг баҳо берилади. Пьянич тўлиқ тайёр эмас. Дибала ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин.

"Интер"га қарши баҳсга тўхтаталадиган бўлсак, бу ўйин муҳим аҳамиятга эга. Спалетти ўз ишини уддаламоқда. Бундай баҳслар - ажойиб чақирув" - дейди Аллегри.

"Ювентус" - "Интер" ўйини 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›