

- Игуаин хатто кийим алмаштириш хонасида ҳам голни нишонламади. Гонсало - ажойиб инсон. Албатта, ҳар қандай футболчи ғалаба тўпини киритса хурсанд бўлади, аммо у ўзини босиқ тарзда тутди. "Ювентус" фойдасига ўйинни ҳал қиладиган футболчилар борлигидан хурсандман, - дейди Буффон TMW нашрига.



