Буффон эртага "Ювентус" тиббий кўригидан ўтади

Дарвозабон Жанлуижи Буффон "Ювентус"га қайтмоқда.

Эртага 41 ёшли италиялик тиббий кўрикдан ўтади ва Турин клуби билан шартнома имзолайди. Аввалроқ, футболчи "Ювентус" билан 1 йиллик шартнома имзолаши ва йилига 1,5 миллион евро олиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Ўтган мавсум Буффон ПСЖ сафида ҳаракат қилди ва 1 йил давомида 8 миллион евро ишлаб олди. 

Тажрибали Буффон "Ювентус" клубининг тирик афсонаси ҳисобланади. У 2001-2018 йилларда туринликлар шарафини клубнинг яхши ва ёмон кунларида ҳимоя қилган.

Буффон нега "Ювентус"га қайтмоқчи? 



Манба: gianlucadimarzio.com