UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Бубанья "Сурхон" устидан расман ФИФАга арз қилди Янгиликлар

Бубанья "Сурхон" устидан расман ФИФАга арз қилди

2021 йилни Термизнинг "Сурхон" клубида бошлаган Владимир Бубанья мавсумнинг биринчи даврасидан кейин "йўқолиб қолганди".

Аниқроқ айтсак, маоши ўз вақтида тўланмаган ҳимоячи клуб билан шартномасини бир томонлама бекор қилиб, ўз юртига қайтиб кетган. 

Ортда қолган давр мобайнида "Сурхон" мутасаддилари ОАВ томонидан бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамай, бу можарога якуний нуқта қўйилгани йўқ. 

Championat.asia'га маълум бўлишича, сербиялик футболчи ваниҳоят "Сурхон" жамоаси устидан расман ФИФАга арз қилди. Агар Термиз клуби раҳбарияти бу масала ечимини пайсалга солишда давом этса, жамоага трансфер тақиқи қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сценарий 2020 йилги мавсумда ҳам содир бўлган. Якунда томонлар келишувга эришишган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика